РФ Мудофаа вазирлиги Парасковиевка яна олингани ҳақида маълум қилди

Фото: Яндекс.Карты

Россия Мудофаа вазирлиги жума куни Россиянинг «Жанубий» қўшинлари гуруҳи ўзини ўзи эълон қилган ДХРнинг Парасковиевка қишлоғини назоратга олгани ҳақида хабар берди.

“Бир ҳафта ичида “Жанубий” қўшинлар гуруҳи фронт чизиғидаги вазиятни яхшилади, Донецк Халқ Республикасининг (ДХР) Парасковиевка қишлоғини озод қилди, шунингдек, Украина қуролли кучларининг 14 та бўлинмасининг жонли кучи ва техникасини мағлуб этди”, – дейилади хабарда.

Қизиғи шундаки, Парасковиевканинг назорат остига олиниши ҳақида бир йилдан кўпроқ вақт олдин Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков ва деярли худди шу сўзлар билан хабар берган эди.

«Донецк йўналишида муваффақиятли ҳужум операциялари давомида ҳужум отрядлари кўнгиллилари ҳаво-десант бўлинмалари билан ҳамкорликда “Жанубий” кучлар гуруҳининг ракета қўшинлари ва артиллерияси кўмагида Донецк халқ республикасининг Парасковиевка қишлоғини тўлиқ озод қилди”, – дея Конашенковнинг 2023 йил 20 февралдаги сўзларини келтирганди “Интерфакс”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.