РФ Мудофаа вазирлиги: қулаган Ил-76 самолётида 15 киши бўлган

ил-76
ИА Регнум

“12 март куни Москва вақти билан тахминан 13:00 да Иваново областида Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти режали парвозни амалга ошириш пайтида ҳалокатга учради”, — дейилади хабарда.

Ҳарбий идора маълумотларига кўра, ҳалокатга учраган самолёт бортида саккиз нафар экипаж аъзоси ва етти нафар йўловчи бўлган. “Ҳодиса жойидан олинган хабарга кўра, фалокатга самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида унинг двигателларидан бирида келиб чиққан ёнғин сабабчи бўлган”, — дейилади хабарда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт двигателларидан бири ҳавода ёниб кетган. Видеода самолёт двигатели ҳақиқатдан ҳам ёнаётганини кўриш мумкин.

ОАВ маълумотларига кўра, Ил-76 билан содир бўлган фавқулодда ҳолатнинг дастлабки сабаби техник носозлик бўлган; парвоздан сўнг деярли дарҳол двигателдан тутун чиқа бошлаган, кейин двигатель ёниб кетган ва тез орада унинг бир қисми қулаб тушган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.