РФ Тергов қўмитаси “АҚШ ва НАТО давлатларининг юқори мартабали шахсларига”қарши террорчиликни молиялаштириш тўғрисида иш қўзғатди
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси АҚШ ва НАТО давлатларининг юқори мартабали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 4-қисми бўйича (терроризмни молиялаштириш) иш қўзғатди, дея хабар беради қўмитанинг матбуот хизмати. Ушбу модда бўйича энг юқори жазо – умрбод қамоқ жазосидир.
“Аниқланишича, тижорат ташкилотлари, хусусан, Украинада фаолият юритувчи “Бурисма Холдингс” нефть-газ компанияси орқали олинган маблағлар сўнгги йилларда Россия Федерациясида кўзга кўринган сиёсий ва жамоат арбобларини йўқ қилиш ва иқтисодий зарар етказиш, шунингдек, хорижда террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун ишлатилган”, — дейилади хабарда.
Давлат Думаси депутатлари терговчилардан тегишли текширув ўтказишни сўраган.
Шарҳлар