РФ Тергов қўмитаси “АҚШ ва НАТО давлатларининг юқори мартабали шахсларига”қарши террорчиликни молиялаштириш тўғрисида иш қўзғатди

Следственный комитет возбудил дело о финансировании терроризма против «высших должностных лиц США и стран НАТО»

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси  АҚШ ва НАТО давлатларининг юқори мартабали мансабдор шахсларига нисбатан  Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 4-қисми бўйича (терроризмни молиялаштириш) иш қўзғатди, дея хабар беради қўмитанинг матбуот хизмати. Ушбу модда бўйича энг юқори жазо – умрбод қамоқ жазосидир.

“Аниқланишича, тижорат ташкилотлари, хусусан, Украинада фаолият юритувчи “Бурисма Холдингс” нефть-газ компанияси орқали олинган маблағлар сўнгги йилларда Россия Федерациясида кўзга кўринган сиёсий ва жамоат арбобларини йўқ қилиш ва иқтисодий зарар етказиш, шунингдек, хорижда террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун ишлатилган”, — дейилади хабарда.

Давлат Думаси депутатлари терговчилардан тегишли текширув ўтказишни сўраган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.