РФ ТИВ раҳбарининг ўринбосари АҚШ ва НАТОнинг “номақбул ҳаракатлари” сабабли Россия ўз ядровий доктринасини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини билдирди
Бу ҳақда Сергей Рябков журналистлар билан суҳбатда маълум қилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари Россия ядровий доктринасининг қандай қоидалари ўзгариши мумкинлигини сўрашди. Вазир ўринбосари аниқ ўзгаришларни айтмади.
Рябков таъкидлаганидек, “АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчиларининг номақбул ва кескинлаштирувчи ҳаракатлари натижасида ошиб бораётган таҳдидлар, шубҳасиз, олдимизга ядровий тўхтатиб туриш соҳасидаги асосий ҳужжатлар қандай қилиб ҳозирги эҳтиёжларга кўпроқ мос ҳолатга келтирилиши мумкинлиги ҳақидаги саволни қўймоқда».
Владимир Путин 7 июнь куни Петербург халқаро иқтисодий форумида сўзлаган нутқида ядровий доктринада ядро қуролини қўллаш бўйича кўрсатилган пайт етиб келган деб ҳисобламаслигини айтди. Шу билан бирга, у доктрина “жонли қурол” эканлигини таъкидлаб, унга ўзгартиришлар киритиш мумкинлигини истисно этмади.
Шарҳлар