РФ ҳукумати куч ишлатар тизимларга врачлик сиридан фойдаланиш имконини берадиган қонун лойиҳасини маъқуллади
Россиянинг Қонун лойиҳалари фаолияти бўйича ҳукумат комиссияси ички ишлар органларининг илтимосига кўра алкоголизм, гиёҳвандлик ва руҳий касалликлар билан оғриган беморлар тўғрисидаги тиббий сирларни ошкор қилиш имконини берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда “Ведомости ва ТАСС манбаларга таяниб хабар беради.
Ҳужжат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Унга кўра, хавфсизлик кучлари қуйидаги маълумотларни суддан ташқари талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
маъмурий назорат остида бўлган собиқ маҳкумлар,
суд томонидан мажбурий даволаш тайинланган руҳий касалликлари бўлган шахслар тўғрисида, шунингдек
«ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатларга мойиллик фонида» диспансер кузатуви тайинланган сурункали ва узоқ давом этадиган руҳий касалликлар, оғир ва тез-тез кучайишлар кузаатиладиган беморлар.
Беморларнинг ушбу тоифаларини кузатиш учун махсус реестр ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, полиция «беморларни кузатишда» иштирок этиши ва улар ҳақидаги маълумотларни тиббий муассасалар билан бўлишиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати вакилининг “Ведомости” нашрига айтишича, ўзлари ва бошқалар учун хавф туғдирадиган руҳий касалликларга чалинганлар сони минимал, аммо улар «тиббиёт ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан алоҳида эътиборни талаб қилади».
Аввалроқ ҳуқуқ ҳимоячилари сиёсий таъқиблар доирасида психиатрия клиникаларига жойлаштирилган россияликлар сони ортганини қайд этган эди.
Шарҳлар