РФнинг ядро қуроли Беларуснинг Осиповичи ҳудуди яқинида сақланаётган бўлиши мумкин

ядерное оружие
Фото: belsat

Америка олимлари федерацияси (FAS) ходимлари Maxar тақдим этган сунъий йўлдош суратларини таҳлил қилиш асосида шундай хулосага келди, деб ёзади DW.

2024 йил январь ойидаги суратлар Осиповичи яқинидаги ҳарбий омборнинг бир қисми модернизация қилинганини ва тўртта панжарали хавфсизлик периметри ва ёпиқ қўриқлаш пункти билан жиҳозланганини кўрсатади, бу эса у Беларусга етказиб берилган “Искандер” ракета қурилмалари учун Россия ядро каллакларини жойлаштиришга мўлжалланган бўлиши мумкинлигини кўрсатади, – дея хабар беради FAS.

Илгари, Discord’га сиздирилган ҳужжатларда Марказий разведка бошқармасининг 2023 йил февралида Осиповичи яқинидаги объектни “Беларусдаги ядровий каллакларни сақлаш жойи” сифатида кўздан кечириш учун келган “Россия Мудофаа вазирлигининг катта офицери” ҳақидаги хабари бор эди. Сунъий йўлдошдан олинган суратлар шуни кўрсатадики, объектни реконструкция қилиш худди шу даврда бошланган, деб ёзади FAS олимлари.

Модернизация секин кечди, аммо объектни қайта қуриш энди Россия ҳукумати ядро қуролини сақлаш учун талаб қилинадиган “жисмоний ҳимоя даражаси”га кўпроқ ўхшайди, дея хулоса қилади FAS.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.