Рютте: Украина НАТОнинг кейинги ёки яна биттадан кейинги аъзосига айланади
НАТО бош котиби Марк Рютте Украина альянснинг 33 ёки 34-аъзосига айланишини айтди. Бу ҳақда расмий НАТО мудофаа вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши арафасида маълум қилди.
Расмийнинг таъкидлашича, Вашингтондаги НАТО саммитида НАТОга аъзо бўлишнинг қайтариб бўлмайдиган йўли бўйича келишув қабул қилинган.
«Ҳозирча 33-рақам остида Украина бўлади, лекин эҳтимол ундан олдин бошқа давлат чиқиб қолар. Аммо Украина келажакда НАТО аъзоси бўлади. Вашингтонда шундай қарорга келдик. Энди масала [қўшилиш] вақтда”, – дейди Рютте.
Унинг фикрича, ҳамкорларнинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти “НАТО аъзолигига кўприкдир”.
Мисол тариқасида бош котиб Германиянинг Висбаден шаҳридаги Украина учун хавфсизлик ва тайёргарлик қўмондонлиги, Польшадаги Украина-НАТО маркази, икки томонлама ёрдам, иттифоқчиларнинг Украинани тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлари ва хавфсизлик келишувларини келтиради.
«Демак, савол айнан қачонлигида [НАТОга аъзо бўлади]. Мен бунга ҳозир жавоб бера олмайман, лекин биз бир кун келиб [Украина] НАТОга аъзо бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун барча йўналишлар устида ишлаяпмиз», – дейди расмий.
Шарҳлар