Рогозин Петагон раҳбарига нисбатан ирқий камситувчи сўзларни ёзди

Фото: Корреспондент

“Роскосмос”нинг собиқ раҳбари, ҳозир эса қисман босиб олинган Запорожье вилоятидан Федерация Кенгашига аъзо бўлган Дмитрий Рогозин ирқчиликдан бошқаси сифатида қабул қилиш қийин бўлган твитни эълон қилди.

«АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин касаллигидан олдин пигмейлар билан суратга тушишни жуда яхши кўрарди», – деб ёзган россиялик сиёсатчи Х ижтимоий тармоғида. У Пентагон раҳбари ва маймунни акс эттирувчи иккита фотосуратни ҳам чоп этган (Би-би-си атайин ушбу контентга ҳавола бермаган).

Бир кун олдин Х ижтимоий тармоғида чиққан пост шахсни ирқий камситиш сифатида баҳоланди. Astra ва Baza каналларининг ёзишича, Рогозин бунга жавобан ўзининг Телеграм-каналида унинг Телеграм-канали ва “ВКонтакте” тармоғидаги саҳифасидан бошқа ижтимоий тармоқлари йўқлигини ёзган. Шу билан бирга, Рогозиннинг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунти 2015 йилдан бери тасдиқланган.

Ҳозир ушбу изоҳ берилган телеграм пост йўқ. Душанба куни эрталаб @Rogozin  аккаунтида Х тармоғидаги постнинг давоми пайдо бўлган (783 мингдан ортиқ обуначилар) – бу сафар инглиз тилида маймунлар тилга олинган ҳола. «ВКонтакте» тармоғида Остин ҳамда Қўшма Штатлар президенти ва Германия канцлери ҳақида эслатиб ўтилган ёзув ҳам бор, унда Рогозин уларни «бандерлог маймунлар» билан солиштирган.

Россия расмийлари бу можарога ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирмади. Ирқчилик баёнотлари Украинадаги уруш контекстида айтилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.