Кремль Навальнийнинг жасадини онасига беришда Путиннинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди

Мемориал Навальному в Швеции
Мемориал Навальному в Швеции. Фото: ohan Nilsson/TT News Agency/via REUTERS

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Навальний тарафдорларининг Кремль сиёсатчининг оиласига босим ўтказаётгани ҳақидаги баёнотларини «беъмани» деб атади.

“Кремлнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунга кўра, Кремль босим ўтказа олмайди. Бу тарафдорларнинг очиқ-ойдин бемаъни баёнотлари. Менимча, уларнинг деярли барчаси у ёки бу тарзда қидирилмоқда. Деярли ҳаммаси хорижда, шу боис уларнинг баёнотларига шунга яраша муносабатда бўлиш керак”, — деди Дмитрий Песков.

Сиёсатчининг онаси Людмила Ивановна ва унинг беваси Юлия Навальнаянинг мурожаатлари жасадни яқинларига беришга ёрдам бердими, деган саволга Песков яна “бу масала бўйича ҳеч нарса дея олмаслигини” билдирди. “Бу бизнинг масала эмас” – деди у.

Навальнийнинг колонияда ўлимидан тўққизинчи кун ўтиб жасадни қариндошларига топширишга Путиннинг алоқаси борми, деган саволга Песков «Йўқ», деб жавоб берди.

Людмила Навальная 22 февраль куни терговчилар “жасад билан бирор иш қилиш”ларини айтган ҳолда таҳдид қилиб, ўғлини яширинча дафн қилишни талаб қилишгани ҳақида маълум қилганди.

Эртаси куни Навальнийнинг шериклари терговчи сиёсатчининг онасига ультиматум қўйиб, ундан уч соат ичида яширин дафн маросимига рози бўлишини талаб қилганини, акс ҳолда жасадни тўғридан-тўғри колонияда кўмишга ваъда қилишганини айтишди.

24 февраль куни Юлия Навальная Навальнийнинг жасадини онасига топширишдан бош тортган терговчиларнинг ҳаракатлари ортида Владимир Путин турганини билдирди. Худди шу куни Навальнийнинг жасади онасига топширилди. Сиёсатчининг дафн маросими санаси ҳозирча белгиланмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.