Навальнийнинг сафдошлари ўша пайтда сиёсатчини алмашишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида билдирди

Фото: Москва 24

Би-Би-Си хабарига кўра, Алексей Навальнийнинг сафдошлари унинг ўлимини ўша пайтда мухолифатчини алмашишга тайёргарлик кўрилаётгани билан боғлашмоқда.

“У ўша кунларда том маънода алмашиниши керак эди. Путинга таклиф қилинганди”, – деб ёзади сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш (“хорижий агентлар” реестрида) Х ижтимоий тармоғида.

Би-Би-Си бу даъвони тасдиқлай олмайди.

Олдинроқ Германиянинг Bild нашри Қўшма Штатлар, Россия ва Германия Навальнийнинг ўлимидан олдин алмашиш масаласини муҳокама қилгани, у гўё “озод этилиши арафасида” бўлганини ёзганди.

“Уларда (музокараларда) Москва, Вашингтон ва Берлин қатнашди. Владимир Путин Германияда қамоқда ўтирган россиялик агент Вадим Красиковни олишни хоҳлади. Бунинг эвазига Путин Навальнийни озод қилиши муҳокама қилинди”, — деб ёзаганди нашр.

Навальнийнинг сафдоши Мария Певчих (шунингдек, “хорижий агентлар” реестрида) YouTube платформасидаги видеосида Навальний ва икки АҚШ фуқаросини Берлинда қотилликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган “ФСБ” ходими Вадим Красиковга алмашиш бўйича келишув муҳокама қилинганини айтади. Февраль ойида Россия президенти Владимир Путин Такер Карлсонга берган интервьюсида бу одам ҳақида фамилиясини айтмай гапирган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.