Rolls-Royce ўзининг энг қиммат автомобилини чиқарди
Rolls-Royce ўзининг энг қиммат автомобилини чиқарди – Arcadia Droptail автомобилининг тахминий нархи 30 млн долларни ташкил қилади.
Автомобилни йиғишга 4 йилдан кўпроқ вақт кетган – бу вақт давомида Rolls-Royce муҳандислари мижознинг қизиқишлари ва дидини ўрганиб, у учун идеал машинани яратишди.
Олд панелдаги ақл бовар қилмайдиган даражада мураккаб циферблатли соатни алоҳида тилга олиш жоиз: унинг устида икки йилдан ортиқ ишланди, йиғишга эса яна 5 ойдан кўпроқ вақт керак бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар