Роналду 2024 йилнинг энг катта маош оладиган футболчисига айланди
“Ал Наср”да ўйнаётган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду 2024 йилда энг кўп маош олувчи футболчига айланди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар беради.
Нашр қайд этганидек, юлдуз форвард 285 миллион доллар олади (220 миллион маош ва 65 миллион майдондан ташқари даромад).
Рейтингда 2-ўринни Американинг “Интер Майами” клубида тўп сураётган аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси эгаллади. Майдондаги даромади (60 миллион доллар) бўйича Роналдудан орқада, у даромадининг иккинчи қисмида (75 миллион доллар) португалияликдан олдинда.
Кучли учликни Саудиянинг “Ал Ҳилол” жамоасида ўйнаётган бразилиялик форвард Неймар якунлаган, у 110 миллион доллар ишлаб олади.
Улашиш:
Шарҳлар