Россия ва Хитой Американинг Ғазода дарҳол сулҳ тузиш тўғрисидаги БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини тўхтатиб қўйди
Россия ва Хитой АҚШ томонидан таклиф қилинган Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюциясига вето қўйди.
Россия вакиллари резолюциянинг зудлик билан ўт очишни тўхтатишни Фаластиннинг Хамас гуруҳи томонидан гаровга олинган исроилликларни озод қилиш билан боғлайдиган версиясини тўхтатиб қўйди.
АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилднинг айтишича, резолюцияни қўллаб-қувватлашдан бош тортиш «Россия яна олдинга силжиш ўрнига сиёсат билан шуғулланишни афзал кўраётганидан» далолат беради.
Етарли овоз тўплай олмаган резолюция лойиҳасида АҚШ илк бора зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиради. Аввалроқ Вашингтон Хавфсизлик Кенгашининг шундай резолюцияларига қарши чиққан эди.
Шарҳлар