Россия армиясида хизмат қилишга шартнома тузган чет эл фуқаролари Россия фуқаролигини олиши мумкин
Владимир Путин армияда хизмат қилиш учун шартнома имзолаган хорижликларга Россия фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, Россия фуқаролигини олиш ҳуқуқи “махсус ҳарбий операция” даврида “ҳарбий тузилмалар”да камида бир йил муддат хизмат қилиш учун шартнома тузган хорижликларга берилади.
Бундан ташқари, уларнинг оила аъзолари – турмуш ўртоқлари, болалари ва ота-оналари ҳам фуқароликка эга бўлишлари мумкин. Фармон эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган.
Улашиш:
Шарҳлар