Россия Авдеевкадаги кокс кимёси заводини эгаллаганини эълон қилди
Россия ҳарбийлари Авдеев кокс кимёси заводини тўлиқ эгаллаб олди, маъмурий биноларга Россия байроқлари осиб қўйилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди, деб ёзади “РБК”.
Завод қўшинларнинг “Марказ” гуруҳи ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинган. Шунингдек, муассаса хабарига кўра, Украина қўшинлари чекинишда давом этмоқда.
Украинанинг Авдеевка шаҳри эгаллаб олингани ҳақида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 17 феврал куни маълум қилган эди. Фақат алоҳида тарқоқ гуруҳлар шаҳарни тарк этишга муваффақ бўлди, деган эди у.
Авдеевкадан қўшинларнинг олиб кетилаётгани ҳақида Украина ҳукумати 17 февралга ўтар кечаси хабар қилганди. “Авдеевка атрофида юзага келган тезкор шароитни ҳисобга олиб, қуршовда қолиб кетмаслик ҳамда ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш мақсадида, бўлинмаларимизни шаҳардан олиб кетиб, бошқа, аҳамияти бундан кам бўлмаган марраларда мудофаага ўтиш ҳақида қарор қилдим”, — деган эди Сирский ўшанда.
Шарҳлар