Россия авиацияси Белгород областида яна иккита бомбани “тушириб қолдирди”

бомбы
Фото: МТ

Россия самолётлари Белгород областига иккита авиабомбани “тушириб қолдирди”, дея хабар беради ASTRA манбаларга таяниб.

Безимено қишлоғи ҳудудида 28 март куни эрталаб фугасли авиабомба (ФАБ-250) топилди. 140 дан ортиқ қишлоқ аҳолиси бир суткага эвакуация қилинди, кечқурун эса бомба олиб чиқиб кетилди ва йўқ қилинди. Иккинчи ФАБ-500 бомбаси Нечаевка қишлоғида топилган. Қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинмаган.

Россия ҳарбий самолётлари мунтазам равишда Украинага учиб ўтаётганда ўқ-дориларни “тушириб қолдиради”. Кўпинча воқеалар Белгород областида содир бўлади. 22 февраль куни ФАБ-250 Солоти қишлоғига тушган, у портламаган, кейинчалик полигонда йўқ қилинган. 27 январь куни эса Корочанский районидаги Постников қишлоғида ФАБ-250 топилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.