Россия Бош разведка бошқармаси махсус хизмати капитани Эдуард Ульманнинг оиласи у 2007 йилда ҳалок бўлганини таъкидламоқда

Фото: Контекст

“Женщины Бурятии” ташкилотининг Улан-Удэ бўлими раҳбари Наталья Коробенкова бир кун олдин “Ридус” нашрига Ульман Украинадаги урушда ҳалок бўлганини айтганди. Шу билан бирга, “Защита” ҳарбий хизматчилар иттифоқининг собиқ раҳбари Сергей Семанчукнинг таъкидлашича, Ульман Донбассда кенг кўламли босқиндан олдин вафот этган – унинг ўлими ҳақида 2020 йилда билган.

Бироқ, 4 май куни Ульманнинг рафиқаси билан гаплашган Коробенкова эрининг Украинадаги урушда ўлими ҳақидаги «оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотлардан ҳайратда қолганини» айтди.

«Капитан Ульманнинг оиласи у 2007 йилда вафот этгани ҳақида маълумотга эга. Улар бошқа ҳеч нарса дея олмайди”, – дея Коробенкованинг сўзларини келтиради “Коммерсант”.

Коробенкованинг таъкидлашича, журналистлар тасдиқланмаган маълумотларни, жумладан, унга иқтибос келтирган ҳолда нашр этади. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ҳатто ҳарбий прокуратурада ҳам Ульманнинг ўлими ҳақида расмий маълумот йўқ, унинг вакили, унинг сўзларига кўра, капитаннинг ўлими ҳақидаги тасдиқни олиш учун бир кун олдин унга қўнғироқ қилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.