Россия Днестрбўйини босиб олишга уринса, НАТО Молдовани қўллаб-қувватлайди
Агар Россия Днестрбўйини босиб олишга уринса, НАТО Молдовани қўллаб-қувватлайди, деди ташкилот бош котиби ўринбосари Мирча Жоанэ Руминиянинг ProTV телеканалига берган интервьюсида.
“Албатта, НАТО Россияни қоралайди ва Молдовани қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу мамлакат муҳим аҳамиятга эга”, — деди у. Жоанэ Днестрбўйининг Россия таркибига қўшилиши масаласи референдумда аллақачон кўтарилганини, аммо у ҳеч қандай натижа бермаганини таъкидлади.
Днестрбўйи Молдова Республикаси 28 февраль куни депутатлар қурултойини ўтказиб, минтақадаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни муҳокама қилади. Маҳаллий мухолифатчи активист Геннадий Чорба фикрича, шу куни депутатлар Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, республикани Россия таркибига қабул қилишни сўрайди.
Шарҳлар