Россия франциялик инструкторларга таҳдид қилмоқда

БРДМ Jaguar французской армии на учениях, Эстония, близ Пярну. Фото: IMAGO/Lehtikuva,Jussi Nukari

Украинада инструктор ёки ёлланма аскар мақомида бўлган ҳар қандай француз ҳарбий хизматчиси Россия учун қонуний нишон ҳисобланади. Бу ҳақда сешанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

«Француз инструкторлари масаласига келсак, улар Украинада ишлаётганига ишониш учун асосим бор ва бунга аниқ фактлар кўп, – дейди Россия ТИВ раҳбари. – Улар Франция қуролли кучлари аъзолари бўладими ёки оддий ёлланма аскар бўладими, улар бизнинг қуролли кучларимиз учун қонуний нишондир».

Аввалроқ француз ОАВлари дипломатик доиралардаги манбаларга таяниб, Франция Украинага шу ҳафта бошиданоқ ҳарбий инструкторларини юбориши мумкинлигини маълум қилган эди. Таъкидланишича, дастлабки босқичда чекланган миқдордаги инструкторлар ҳақида гапириш мумкин, кейинчалик улар бир неча юзтагача оширилади. Бу миссия, манбаларга кўра, Европа Иттифоқи ёки НАТО ҳомийлигида фаолият кўрсатмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.