Россия ИИВ Украина қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлари қўмондонини қидирувга эълон қилди

Фото: mil.gov.ua

Россия Ички ишлар вазирлиги Украина Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Александр Павлюкни Зеленский ва Порошенко ортидан қидирувга берди.

Павлюкнинг қидирув маълумотлари базасидаги картасида, Украинанинг икки президентиники каби, у қайси модда бўйича қидирилаётгани кўрсатилмаган.

Павлюк 2024 йил февралида Украина Қуролли кучлари Бош штаби бош қўмондони бўлган Александр Сирский ўрнига Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони этиб тайинланган эди. Бунгача Павлюк мамлакат мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.