Россия илк бор Украинага қарши “ОДАБ-1500” авиабомбасини қўллади
Россия армияси илк бор Украинанинг Суми областидаги “Большая Писаривка” қишлоғида оғир “ОДАБ-1500” авиабомбасини қўллади.
BILD нашрининг очиқ маълумотларни таҳлил қилиш бўйича эксперти Юлиан Репке таъкидлаганидек, “ОДАБ-1500” зарбасидан сўнг осмонда 1 км баландликка тутун булути кўтарилган.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу бомба СССР давридан қолган термобарик снаряд бўлиб, нишонга тегишидан тахминан 10 метр олдин аэрозол кўринишидаги ёнувчи суюқликни чиқариб, уни ёқади.
“Бу ҳажмли портлаш деб аталади. Ушбу турдаги ўқ-дорилар классик ўқ-дориларга қараганда кўпроқ вайрон қилувчи кучга эга”.
Улашиш:
Шарҳлар