,

Россия КХДРдан қурол-яроғ етказиб берилиши эвазига унинг маблағларини блокдан чиқарди

Фото: UNIAN

Россия Шимолий Кореянинг Россия банкига қўйилган 30 миллион доллар музлатилган маблағларнинг 9 миллионини блокдан чиқарди, ва, эҳтимол, унга халқаро банк тармоқларидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритишда ёрдам бермоқда. Бу КХДР Россияга қурол-яроғ етказиб берганидан кейин содир бўлди, деб хабар беради The New York Times Aмерика разведкаси маълумотларига таяниб.

Унинг ахборотига кўра, блокдан чиқарилган пулларни КХДР нефть хомашёсини сотиб олишга сарфламоқчи. Бундан ташқари, Шимолий Кореянинг сохта компанияси яқинда Россия банкларидан бирида ҳисобрақам очган ва шу тариқа БМТнинг кўпчилик молия муассасаларининг Шимолий Корея билан иш олиб боришини тақиқловчи санкцияларини четлаб ўтмоқчи.

Янги банк ҳисоби Жанубий Осетияда рўйхатдан ўтказилган компания томонидан очилган. Банк шартномалари қандай хусусиятга эгалиги аниқланмаган бўлса-да, Вашингтон бу Россия ва КХДР ҳамкорлигига тааллуқли деб тахмин қилмоқда.

4 январь куни AҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши координатори Жон Кирби КХДР яқинда Россияга баллистик ракеталар етказиб бергани, улардан камида биттаси 30 декабрь куни Россия ҳарбийлари томонидан Украинага учирилганини айтганди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Оқ уйнинг даъволарини миш-миш деб атади. 12 январь куни AҚШ Россияга КХДР томонидан баллистик ракеталар берилишига алоқадор деб гумон қилинаётган россиялик учта юридик шахс ва бир нафар жисмоний шахсга нисбатан санкциялар киритди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.