Россия Молдовадаги сайлов натижаларини тан олмайди

песков
Фото: МТ

Россия Молдовадаги сайлов натижаларини тан олмаслигини Россия президентининг расмий вакили Дмитрий Песков маълум қилди.

«У [Майя Санду] ўз мамлакатининг президенти эмас, чунки аҳолининг кўпчилиги унга овоз бермаган. Сўз ўта ажралган жамият ҳақида бормоқда. Ҳозирги Молдавия раҳбарияти ўз фаолиятини давом эттириши мумкин, айни пайтга қадар улар бизнинг мамлакатимиз билан яхши муносабатларни ривожлантиришга қизиқиш билдирмади. Аксинча, айнан улар ҳамкорликни қисқартириш ва бизнинг оммавий ахборот воситаларига таъсир ўтказишнинг ташаббускори ва ижрочилари бўлганлар», – деди у россиялик журналистларига.

Майя Санду иккинчи ва охирги президентлик даврига қайта сайланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.