Россия ОАВ: Луганскка берилган зарба натижасида 14 киши ҳалок бўлди, уларнинг орасида москвалик зобитлар ҳам бор
Луганскка берилган зарба натижасида 14 киши, жумладан, Москвадан келган муҳим зобитлар ҳам ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Кремлёвская табакерка” нашри ёзади.
«Мудофаа вазирлигидаги манбалар бизга 29 октябрь куни эрталаб Луганскка берилган душман зарбаси тафсилотларини айтиб берди. Уларга кўра, муҳим текширув учун шаҳарга келган уч зобит ҳалок бўлган», – дейилади хабарда.
“Душман омборга зарба берди, снарядлар йўқотилди. Фавқулодда вазиятдан бироз олдин ушбу омбордан ўқ-дорилар ўғирланаётгани ҳақида сигнал келиб тушганди. Москвадан текширув юборилган. Инспекторлар етиб келганидан кейин кўп ўтмай, уларга зарба бўлди”, — дейди суҳбатдошлардан бири.
Бошқа бир манбага кўра, зарбалар натижасида 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, жумладан, Москвадан Луганскка текширув учун келган уч офицер ҳам бор.
“Душманнинг ракеталари атайлаб нишонга олинганми ёки бу шунчаки тасодифми, биз ҳозирча билмаймиз. Текширув ўтказилади. Лекин одамларни қайтариб олмаймиз”, – деди манба.
Шарҳлар