Россия суди журналист Эван Гершковични жосуслик иши бўйича 16 йилга колонияга ҳукм қилди
Свердловск области суди The Wall Street Journal мухбири Эван Гершковични жосусликда айблаб ҳукм қилди. Прокурор журналистга 18 йил қамоқ жазосини сўраган.
Иш бўйича суд мажлислари ёпиқ эшиклар ортида ўтган ҳамда 26 июнь ва 18 июль кунлари ўтказилган икки мажлис билан якунланган. Гершковичнинг ўзи айбини тан олмади.
Журналист 2023 йил мартида Екатеринбургда ҳибсга олинган, апрель ойидан бери эса Москвадаги Лефортово тергов изоляторида сақланмоқда. Айбловга кўра, Гершкович Марказий разведка бошқармаси кўрсатмаси билан ҳарбий техника ишлаб чиқарадиган ва таъмирловчи «НПК Уралвагонзавод» ОАЖ мудофаа корхонаси фаолияти ҳақида махфий маълумотлар тўплаган.
Бутун дунё журналистлари Гершковичнинг озод этилишини бир неча бор талаб қилишган ва АҚШ расмийлари унинг ватанига қайтиши учун ҳаракат қилишда давом этишларини билдирган. 17 июль куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Гершковични алмашиш масаласи махсус хизматлар даражасида муҳокама қилинаётганини тасдиқлади.
Шарҳлар