Россия Тергов қўмитаси 19-сонли ахлоқ тузатиш колониясида гаровга олиш ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатди
Россия Тергов қўмитасининг Волгоград области бўйича бошқармаси Суровикино шаҳридаги қаттиқ тартибли19-сонли колонияда гаровга олиш бўйича жиноий иш очди.
Ҳолат юзасидан гаровга олиш (Жиноят кодексининг 206-моддаси 4-қисми) ва ахлоқ тузатиш муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш (Жиноят кодексининг 321-моддаси 3-қисми) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар беради Тергов қўмитасининг матбуот хизмати.
Жазони ижро этиш федерал хизмати маълумотларига кўра, тартиб-интизом комиссияси вақтида муассасанинг бир неча ходими гаровга олинган. Қўлга олиш чоғида муассасанинг бир неча ходимлари жароҳатланган, дейилади бўлим баёнотида.
19-сонли ахлоқ тузатиш колонияси Суровикино шаҳрида, Волгограддан тахминан 100 км узоқликда жойлашган. Қамоқда сақлаш тартиби қатъий. Очиқ манбаларга кўра, унинг лимити 1,2 минг кишидан ортиқни ташкил қилади.
Шарҳлар