Россия ва Эрон тез орада стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолайди

Фото: Газета ру

Россия ва Эрон тез орада кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини имзолайди. Бу ҳақда деди Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий маълум қилган.

“У [шартном лойиҳаси] кўриб чиқиш учун президент маъмуриятига тақдим этилди. У тайёр бўлиши билан икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланади”, — дейди дипломат (ТАСС иқтибоси).

Июль ойи бошиида Россия президенти Владимир Путин Эроннинг сайланган раҳбари Масуд Пезешкиан билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Суҳбат давомида томонлар Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

23 июль куни Россия ва Эрон келишувни тайёрлашни якунлагани маълум бўлди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.