Россия ва Украина биринчи марта юзма-юз музокаралар ўтказди

Россия и Украина впервые провели очные переговоры

Россия ва Украина Доҳанинг воситачилигидароссиялик ва украиналик болаларни ўз оилаларига қайтариш масаласи бўйича Қатарда биринчи марта юзма-юз музокаралар ўтказди, Украинага яна 29 нафар, Россияга 19 нафар боланинг қайтарилиши керак, деб маълум қилди РФ Президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова Қатарга ташрифи чоғида ўтказилган матбуот анжуманида.

«Биринчи марта юзма-юз шаклда украин томони билан музокаралар ўтказдик ва музокара натижасида Украинада яқинларига қўшилиши лозим бўлган 29 нафар болалар рўйхатини қайд этдик, шунингдек, Россияда оилаларига қўшилиши лозим 19 нафар болалар рўйхатини туздик», – деди у. Львова-Белованинг сўзларига кўра, Қатар томони бу рўйхатларни қайд этди, аммо янги ҳолатлар юзага келганда Россия томони уларга жавоб бериши керак бўлади.

 Шу билан бирга, у ғарб ОАВларида Россияда 19,5 минг украин болалари борлиги ҳақидаги маълумотнинг «ёлғон хабар» эканини, фақат ҳеч нарса билан тасдиқланмаган сўзлар эканини таъкидлади. Бу маълумот 2022 йилда, фронт чизиғи доимий ўзгариб турган пайтда пайдо бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.