Россияда энергетика вазирининг собиқ ва амалдаги ўринбосарлари ҳибсга олинди

фото: Kommersant.ru

Куч ишлатар тизим ходимлари Россия энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Анатолий Яновский ва вазирлик раҳбарининг амалдаги ўринбосари Сергей Мочалниковни қўлга олди, дея хабар беради BBC Россия ОАВларига таяниб.

Хабар қилинишича, Яновский ва Мочалников Россиядаги кўмир конларини тугатиш пайтидаги йирик фирибгарлик иши бўйича ҳибсга олинган.

Жиноий иш шу йилнинг ёзида қўзғатилган. Қайд этилишича, Мочалниковга нисбатан профилактика чорасини танлаш 25 октябрь, жума кунига белгиланган. Яновский ва Мочалниковнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотлар расман тасдиқланмаган.

Мочалников 2022 йил апрелидан бери энергетика вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бунгача у вазирликда кўмир ва торф саноати департаментини бошқарган. Ўз навбатида, Яновский Энергетика вазирлигини 2021 йилда тарк этган ва у ерда 20 йил ишлаган. Ҳозирда у Кончилик фанлари академиясининг биринчи вице-президенти лавозимини эгаллаган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.