Россияда мигрант саккизинчи қаватдан йиқилмоқчи бўлган болани қутқариб қолди
Нижневартовскнинг Самотлор кўчасида мигрант Аман Ботирбеков ҳақиқий жасорат кўрсатиб, саккизинчи қаватдан йиқилиб тушиши мумкин бўлган кичкина болани қутқариб қолди.
Полициячилар бола жойлашган хонадонга киришга ҳаракат қилган, лекин эшик қулф бўлган. Ўшанда Ботирбеков юқоридаги 9-қаватдан арқонда осилиб тушишни таклиф қилган. Ботирбеков арқон ёрдамида пастки қаватга тушиб, кичкинтойга ёрда берган.
Кейинчалик маълум бўлишича, квартирада боладан бошқа ҳеч ким бўлмаган, унинг оёғи мебелга боғлаб қўйилган экан. Ушбу қаҳрамонлик жамоатчилик эътиборини тортди, аммо қутқарувчининг ўзи ҳақида кам нарса маълум. Полиция маълумотларига кўра, Аман Ботирбеков “Пятёрочка” дўконида етказиб берувчи бўлиб ишлайди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда,
болани қаровсиз қолдирган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинмоқда. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, нотаниш болага ёрдамга келган муҳожирнинг иши ҳақиқий жасорат ва фидойилик намунаси бўлган.
Шарҳлар