Россияда санкциялар ва «шарққа бурилиш» туфайли омборхоналар танқислиги юзага келди
Россия компанияларида омборхона биноларининг кескин етишмовчилиги юзага келди. Бу логистикани қийинлаштирмоқда ва истеъмол товарлари нархининг ошишига олиб келмоқда, деб хабар берди «Известия» нашрига бозор иштирокчилари ва чакана савдо вакиллари.
NF Group консалтинг компанияси маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда мамлакатнинг барча минтақаларида бўш майдонлар улуши минимал даражада бўлиб, 1 фоиздан ошмайди. Ушбу кўрсаткич ошиб бораётган талаб шароитида нолга яқин даражада турибди, деб тасдиқлади NC Logistic 3PL-оператори бошқарувчи директори Гарольд Власов.
Москва ва Москва вилоятида омборхона биноларининг атиги 0,4-0,8 фоизи бўш турибди, Boxberry маълумотларидан маълум бўлишича. Бунда улар олис ҳудудларда жойлашган бўлиб, у ерга бориш ноқулай, деб таъкидлади компаниянинг ишлаб чиқариш департаменти директори Андрей Соколов. «Омборхона қувватларига бўлган талабнинг ошиши янги омборлар қурилиши тезлигининг пасайиши билан параллел равишда кечмоқда», – дейди FM Logistic бизнесини минтақавий ривожлантириш йўналиши раҳбари Артем Хомишин. Унинг сўзларига кўра, қурилиш харажатлари Марказий банкнинг юқори асосий ставкаси ва материаллар қимматлашиши туфайли ошмоқда.
Омборхона биноларининг етишмовчилиги товарлар айланиш муддатининг узайишига таъсир қилмоқда, логистика жараёнларини секинлаштирмоқда, бу эса етказиб беришда кечикишларга олиб келмоқда, деб таъкидлади Коптев. У сақлаш ва захираларни бошқаришдаги қийинчиликлар туфайли якуний истеъмолчи учун товарлар нархи ошаётганини қўшимча қилди. FM Logistic маълумотларига кўра, 2024 йил давомида омборлар ижара нархининг динамикаси чакана савдо харажатларини 15-20 фоизга оширди, бу эса маҳсулотларнинг 1-2 фоизга қимматлашишига олиб келди.
Шарҳлар