Россияда “Серпухов” ракета кемаси ёниб кетди: тафсилотлар

Фото: кадр из видео

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (БРБ) Россияда “Серпухов” ракета кемаси ёниб кетганини тасдиқлади.

“2024 йил 7 апрель куни Россиянинг Калининград области Балтийск шаҳридаги душман ҳарбий-денгиз базаси ҳудудида “Серпухов” ракета кемаси ёнғин натижасида ишдан чиқарилди, — дейилади бошқарма хабарида. – Ракета кемаси ичидаги ёнғин туфайли унинг алоқа ва автоматлаштириш ускуналари бутунлай вайрон бўлган».

Таъкидланишича, “Серпухов”нинг жанговар қобилиятини тиклаш учун кўп вақт талаб этади.

“Серпухов” 2015 йилда ишга туширилган 21631 “Буян-М” лойиҳасининг кемасидир, дея аниқлик киритади Бош разведка бошқармаси.

Шу билан бирга, разведка кема ичидаги ёнғин тасвирларини кўрсатган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.