Россияда тожикистонлик блогер рус қизлари ҳақидаги гаплари учун уй қамоғига ҳукм қилинди
Москванинг Симонов туман суди тожикистонлик блогер Салмон Ражабзода (Жумабой)ни славянча қиёфага эга қизларга қаратилган ҳақоратлари учун уй қамоғига ҳукм қилди, деб хабар беради “РБК”.
Блогер 7 январ куни қўлга олинган эди. Тергов маълумотларига кўра, Жумабой интернетга славянча кўринишга эга қизлар устидан куладиган видеони жойлаган. Унинг роликларидан бирида “тез орада барча рус қизлар бизники бўлади”, “Наташа билан кайф қилдик” каби иборалар янграган. Блогер видеолардаги овоз уники эмаслигини даъво қилган.
Аввалроқ суд блогерни ҳибсга олишдан бош тортган эди. Бир неча кундан кейин Москва шаҳар суди ушбу қарорни бекор қилди ва ишни қайтадан кўриб чиқишга юборди.
Жумабойга қарши нафрат ва душманлик уйғотиш, инсон шаънини камситиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди, ушбу модда бўйича энг оғир жазо — олти йилгача озодликдан маҳрум этиш.
Шарҳлар