Россиянинг Украинага ҳужуми сабабли Польша ўзининг ҳарбий авиациясини осмонга кўтарди

Фото: DW

Польша ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Россиянинг Украинага ракета ҳужумлари сабабли жанговар самолётларни осмонга кўтарди. Польша қуролли кучлари самолёт амалиётлари мамлакат жануби-шарқида шовқин даражасини ошириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Эрта тонгдан бери Россия узоқ масофали авиацияси томонидан Украинанинг ғарбий ҳудудида жойлашган нишонларга ҳужумлар билан боғлиқ қизғин фаоллик кузатилмоқда», дея таъкидлайди Польша ҳарбийлари ва Россиянинг бундай ўққа тутиши охирги марта 8 июль куни қайд этилганини қўшимча қилади.

26 август куни Россия армияси Украинанинг 15 та областига ракета ва дронлар ҳужумини уюштирди. Портлашлар Киев, Харьков, Кривой Рог, Днепр, Луцк, Запорожье, Кременчуг, Кропивницкий, Винница, Хмельницкий, Ивано-Франковскда, шунингдек, Львов ва бошқа бир қатор шаҳарларда янграган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.