Россияда НҚИЗларига дронлар ҳужуми туфайли ёқилғи ишлаб чиқариш қисқаришда давом этмоқда

нефть
Фото: yk24.ru

Украина дронларининг нефт саноатига ҳужумлари туфайли бензин ва дизел ишлаб чиқариш қисқаришда давом этмоқда, деб ёзмоқда“Новая газета Европа” Росстат маълумотларига таяниб. Нашр ҳисоб-китобларига кўра, 18 мартдан 24 мартгача Россия нефтни қайта ишлаш заводлари 2023 йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 14,3 ва 7 фоизга кам бензин ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқарган.

Март ойида Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлар кучайган ва Қўшма Штатлар жаҳонда нефт нархининг ошиши ҳамда Россиянинг ўч олишидан қўрқиб, Украина ҳукуматини уларни тўхтатишга чақирганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.