Россия Қўштепа канали бўйлаб қишлоқ хўжалиги тузилмаларини жойлаштиришни режалаштирмоқда

Фото: kun

Россия Афғонистонда лойиҳаларга сармоя киритмоқчи ва иш ўринлари яратмоқчи, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.

Россиянинг Афғонистондаги бизнес маркази раҳбари Рустам Хабибуллиннинг сўзларига кўра, нафақат завод, фабрика, қишлоқ хўжалиги, балки Қўштепа сув канали қурилиши ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

«Қатор корхоналаримиз ушбу канал ёнидан қишлоқ хўжалиги мақсадларида ер участкаларини узоқ муддатга ижарага олишни йўлга қўймоқда. Биз иш ўринларини ривожлантириш ва россиялик инвесторларни афғон лойиҳаларига жалб этишни мақсад қилганмиз”, — деган ўз суҳбатида Хабибуллин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.