Россия фронтда олға силжиш учун ўз самолётларини бой беришга тайёр — ISW
Украина қуролли кучлари (УҚК) сўнгги ҳафталар мобайнида бир нечта бомбардимончи самолётларни уриб туширганига қарамасдан, Россия Украина бўйлаб шиддатли авиазарбалар беришда давом этмоқда, деб ёзади УНИАН.
Урушни тадқиқ қилиш институти (ISW) қайд этишича, агар бу унга олға силжишда ёрдам берадиган бўлса, Россия ўз жанговар авиатсиясини бой беришга тайёр. Forbes маълумотларига кўра, Россиянинг Су-34 самолётлари Су-35 самолётлари ҳамроҳлигида тахминан 40 км масофадан Украина марраларига бомбали зарбалар бериш учун кунига юз марталаб ва ундан ҳам кўп парвозларни амалга оширмоқда.
Айни вақтда New York Times ёзишича, Россия фронт чизиғида “янада тажовузкорроқ” ҳаво тактикасини қўллаш орқали, сўнгги вақтларда шарққа қараб олға силжиган.
Таҳлилчилар қайд этишича, Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Украинада ҳаво операцияларнинг юқори суръатини ушлаб турмоқда ва, эҳтимол, самолётлар учун рискларга рози бўлишга тайёр, чунки Россия қўмондонлиги бундай ҳаво операцияларининг ижобий таъсири уни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлардан устунроқ, деган қарорга келган.
Шарҳлар