Россия Тергов қўмитаси “Крокус сити холл”даги теракт иши бўйича яна уч кишини ҳибсга олишни талаб қилди
Терговчилар Москванинг “Басманный” судидан “Крокус-Сити Холл”даги теракт иши бўйича яна уч нафар гумондорга нисбатан эҳтиёт чорасини танлашни сўрамоқда, дея хабар беради ТАСС судга таянган ҳолда.
“Айбланувчи Исломов Аминжон Исроилович, Исломов Диловар Исроилович, шунингдек, гумондор Исломов Исроил Ибрагимовичга нисбатан яна учта материал келиб тушди”, — дейилади суд хабарида.
Тергов қўмитаси «Крокус сити холл”даги терактга алоқадор икки ака-ука ва уларнинг отасини ҳибсга олишни сўрамоқда.
Улашиш:
Шарҳлар