Россияда ҳайдовчи тақчиллиги нон нархининг ошишига олиб келди

Фото: DW

Россия ҳудудларида, жумладан, Москва, Москва облаасти, Санкт-Петербург, Ленинград, Свердловск ва Кемерово облаастларида нон нархи 2024 йилнинг биринчи чорагида деярли 30 фоизга ошди. Бу ҳақда DW хабар беради.

Миллий новвойлар уюшмасининг ижрочи директори Рустам Айдиевнинг фикрича, ишлаб чиқарувчилар логистика харажатлари ошиши сабабли ноннинг энг оммабоп навларини сотиш нархларни ўртача 10-15 фоизга оширган.

Бозор иштирокчиларининг сўзларига кўра, 2024 йил бошида 360-450 дона нон ташувчи “Газел” автомобилининг бир рейси 7500 рублни ташкил этган бўлса, 2024 йил апрелига келиб бу нарх 12500 рублгача кўтарилган.

Таҳлилчилар логистика харажатларининг ошишини ҳайдовчилар тақчиллиги ва ёқилғи нархи ошиши билан боғлашмоқда.

Кўпгина ишлаб чиқарувчилар ишчиларни, шу жумладан ҳайдовчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, иш ҳақини ўртача 30 фоизга оширган, аммо ишчи кучи танқислиги ҳали ҳам ўсиб бормоқда ва ҳозирда керакли миқдорнинг тахминан 15 фоизини ташкил қилади.

Биз илгари Россияда чивинлардан нон тайёрлашни ўрганишгани ҳақида ёзгандик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.