Россияда Ўзбекистон фуқароси ўзининг собиқ севгилисининг қизини зўрлади
Екатеринбургда ўзбекистонлик эркак ўзининг собиқ севгилисининг қизини зўрлади. Бу ҳақда “Комсомолская правда” хабар беради.
2 май куни 29 ёшли ўзбекистонлик йигит 22 ёшли қизнинг уйига секин кириб келган. Воқеа Комсомолская кўчасидаги квартирада содир бўлган.
У қизни кутилмаганда ушлаб олганидан фойдаланиб, уни боғлаб, ечинтириб, ётоқхонада кўп соатлаб зўрлаган, дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, қиз озиқ-овқат етказиб бериш хизмати туфайли қочишга муваффақ бўлган. Зўрловчи «куч йиғиш учун овқатланишга қарор қилган».
Фуқаро ролл етказиб бериш хизматига қўнғироқ қилиб, буюртма берган. Қизни қўлларини ечиб, ювиниш учун ваннага киритган. Курьер келган пайт қутилиш лаҳзасига айланган. Жабрланувчи ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, бор кучи билан югурган. Нашрнинг қайд этишича, талаба қиз шунчаки кўча бўйлаб югуриб кетган, кейин эса яқин атрофдаги супермаркетга яширинган ва у ерда одамлардан полицияга қўнғироқ қилишни сўраган.
Полиция воқеа жойига тезда етиб келган, бироқ зўравон квартирада йўқ эди. Маълум бўлишича, эркак ўз калити ёрдамида хонадонга киришга муваффақ бўлган, бузиб кириш белгилари йўқ эди.
Полиция жабрланувчи билан суҳбатда бу қандай бўлиши мумкинлигини сўраган. Қиз зўравон кимлигини жуда яхши билишини айтган. 29 ёшли хорижлик онаси билан анчадан бери муносабатда бўлган. У ёш қизнинг ёлғиз қолишини тахмин қилган бўлиши мумкин. Олдиндан калит нусхасини ясатган. Яъни у уйга кириши учун ҳеч қандай қийинчилик бўлмаган, деб ёзади нашр.
Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг «зўрлаш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумондор мамлакатдан поездда чиқиб кетмоқчи бўлган ва вокзалда қўлга олинган.
Терговчилар гумондорнинг узоқ йиллардан бери Россияда яшаб келаётганини аниқлашга муваффақ бўлди. Илгари у бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтган ва тахминан тўрт йил олдин Екатеринбургга кўчиб келган. У жабрланувчининг онаси билан бирга жойлашди. Яқинда жуфтлик муносабатларни тугатишга қарор қилган. Шунингдек, у илгари автомашина ўғирлиги учун судлангани ҳам маълум бўлди, дея таъкидлайди нашр.
Шарҳлар