Россияда суд илк бор инстаграмда рилс плагиати учун компенсация белгилади
Москвадаги арбитраж суди риэлтор Сергей Б.ниi Инстаграмда рилс учун ғояни ўғирлагани сабабли бошқа риэлтор Юлия O.гa 300 минг рубль миқдорида товон тўлашга мажбур қилди.
Mash каналининг ёзишича, Юлия О. 100 минг обуначиси бўлган ўз аккаунтида ипотека кредитини тўлагандан кейин нима қилиш кераклиги ҳақида қисқача видео чоп этган ва видео 11 миллион кўришни тўплаган. Бирмунча вақт ўтгач, у Инстаграмда 70 минг обуначига эга бўлган бошқа риэлтор Юлиянинг видеосидаги ғоядан фойдаланиб, худди шундай видеони чиқарганини аниқлади.
Адвокат Дарина Лисецкаянинг айтишича, унинг мижози Сергей Б. «шунчаки унинг рисларини сўзма-сўз кўчириб олганини» аниқлаган. Судда Юлия О. 500 минг рубль миқдорида товон тўлашни ва видеони жойлаштиришни тўхтатишни талаб қилди. Адвокатнинг сўзларига кўра, судланувчи видеони дарҳол ўчириб ташлаган.
Дарина Лисецкая таъкидлаганидек, бундай иш Россияда, «ва балки бутун дунёда» биринчи марта кўриб чиқилди. Адвокатнинг қўшимча қилишича, суд қарори баъзи оммавий ахборот воситалари хабар қилганидек, жарима эмас, балки айнан “рилсдан ноқонуний фойдаланганлик учун товон тўлашдир”.
Шарҳлар