Россиянинг Ростов вилоятидаги ҳарбий аэродром дронлар ҳужумига учради
5 апрелга ўтар кечаси Россиянинг Ростов вилояти Морозовск туманига учувчисиз учар қурилмалар ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Василий Голубев маълум қилди. Россия ОАВлари ёзишича, Морозовскда ҳарбий аэродром жойлашган.
Дронлар ҳужуми оқибатида электр подстанция зарар кўрган, истеъмолчиларнинг бир қисми электр токисиз қолган.
Морозовск туманида ҳаво ҳужумига қарши мудофаа томонидан 44 та дрон йўқ қилинган. Уриб туширилган дронлардан бирининг бўлаклари хусусий уй ҳудудига қулаган, бинога зиён етиб, бир итни ўлдирган. Аҳоли ертўлага бекиниб олгани туфайли, жабрланмаган.
BBC ёзишича, Морозовскдаги аэродромда сўнгги вақтларда фронт чизиғида фаол фойдаланилаётган Су-34 қирувчилари базаси жойлашган.
Шарҳлар