“Крокус”га ҳужум қилишда айбланаётганлардан бирининг телефонидан украиналик ҳарбийлар суратлари топилган

Foto: “TASS”

Россия Тергов қўмитаси маълум қилишича, экспертлар “Крокус Сити Холл”га ҳужум қилишда айбланаётганларнинг мобил телефонларидаги маълумотларни қўлга киритишга муваффақ бўлган, деб ёзади Meduza.

Телефонлардан бирида “вайрон бўлган уйлар фонида Украина байроғини кўтарган ва камуфляж формасидаги одамларнинг ва Украина почта маркасининг фотосуратлари” топилган, дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Шунингдек, таъкидланишича, 2024 йил 24 февраль куни — махсус операция бошланганига икки йил тўлган куни эрталаб “теракт иштирокчиларидан бири раҳбарининг буйруғига биноан интернет-манбалардан “Крокус Сити Холл” биносига кириш қисми акс этган суратлар скриншотларини юборган”. Буларнинг барчасини айбланувчи ўз кўрсатмаларида тасдиқлаган.

Кўрсатилган маълумотлар амалга оширилган теракт ва махсус ҳарбий операция ўтказилиши ўртасида боғлиқлик борлигидан гувоҳлик бериши мумкин, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.