Индонезияда Руанг вулқони отилди (фото)
17 апрелга ўтар кечаси Индонезиянинг Шимолий Сулавеси провинциясидаги Тагуланданг оролида Руанг вулқони отилди, деб ёзади Медуза.
Ундан ҳавога, 300 метр баландликка кул отилиб чиққан. Вулқон отилиши натижасида яқин орадаги қишлоқларнинг 800 дан ортиқ аҳолиси зудлик билан эвакуация қилишига тўғри келди.
Руанг вулқонининг бундай кучли отилиши сўнгги марта 2002 йилда кузатилган эди.
Индонезия дунёдаги энг йирик архипелаг давлат бўлиб, у Тинч океани тагида тектоник плиталар ўзаро тўқнашадиган ҳамда зилзила ва вулқон отилишларини келтириб чиқарадиган “Оловли доира” ичида жойлашган.
Руанг тоғи стратовулқон ёки конус шаклидаги вулқон бўлиб, у кўп йиллар мобайнида лава, тоғ жинслари бўлаклари, кул ва бошқа моддалар қатламларидан ташкил топган.
Шарҳлар