«Русский добровольческий корпус» Россия ҳарбийларини асирга олди

Фото: РДК

“Русский добровольческий корпус” («Россия кўнгиллилар корпуси») «Белгород ва Курск областларидаги операция» доирасида 25 нафар россиялик ҳарбий хизматчи асирга олинганини эълон қилди ва Белгород губернатори Гладковни уларни топшириш учун йиғилишга таклиф қилди.

Ташкилот жангчилари улардан бири Алексей Колотовни камерага кўрсатишди. Алексейнинг онаси ASTRA нашрига унинг асирликда эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақда унга Алексейни видеода кўрган иккинчи ўғли хабар берди.

«Иккинчи ўғлим менга қўнғироқ қилди, ҳозир келиним билан боғланиб, аниқламоқчимиз», дейди Татьяна Колотова.

Унинг сўзларига кўра, Алексей Белгород областида шартнома бўйича хизмат қилган. Ўтган йили унинг шартнома муддати тугаган, аммо у хизматдан озод этилмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.