Исроил Дамашққа зарба берди, телебошловчи Сафа Аҳмад ҳалок бўлди
1 октябрга ўтар кечаси Исроил Дамашққа зарба берди, оқибатда уч киши, шу жумладан, суриялик таниқли бошловчи Сафа Аҳмад ҳалок бўлди.
“Сурия радио ва телевидение бош бошқармаси бошловчи Сафа Аҳмад Исроилнинг мамлакат пойтахти Дамашққа қарши тажовузидан сўнг вафот этганини эълон қилади”, — дейилади давлат телевидениеси эълон қилган хабарда.
Сурия ҳукумати маълум қилишича, ҳужум босиб олинган Голан тепаликларидан самолётлар ва ўзи учар қурилмалардан фойдаланиб амалга оширилган.
“Бизнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларимиз тажовузкорнинг ракета ва дронлари ҳужумларини қайтариб, кўпчилигини уриб туширди”, — дейилади ҳукумат хабарида.
Исроиллик ҳарбийлар ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ беришдан бош тортди.
Шарҳлар