Қозоғистон Сирдарёда дамба ўпирилиши ҳақида тўлиқ ахборот тақдим этилишини талаб қилмоқда

Қозоғистон Сирдарёда дамба ўпирилиши ҳақида тўлиқ ахборот тақдим этилишини талаб қилмоқда

«Биз бу сув омборининг тикланишини истамаймиз, агар тикланадиган бўлса, унда кичик ҳажмда тикланишини хоҳлаймиз». Бу ҳақда экология, геология ва табиий ресурслар бўйича бош вазир ўринбосари Сергей Громов Қозоғистоннинг “Атамекен” телеканалига берган интервьюсида билдирган.

Қозоғистон ТИВ Ўзбекистонга юборадиган нотада Сардоба сув омборидаги воқеага доир тўлиқ ахборотни тақдим этиш ва эҳтимолий зарарни қоплаш ҳақидаги талаблар баён этилади. Шунингдек, Қозоғистон сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича кўзда тутилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни сўрашни ҳам режалаштирмоқда.

Громовнинг таъкидлашича, расмий Тошкент бу иншоотни Нур-Султан билан келишмаган ҳолда барпо этган ва бу билан БМТнинг трансчегаравий сувлар муҳофазаси ва улардан фойдаланиш бўйича Конвенциясини бузган.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилояти акиматининг ҳисоб-китобларига кўра, Сардоба сув омбори дамбасининг ўпирилишидан кўрилган зарар 404 млн тенгени ташкил қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.