Сайловчилар орасида 1 млн доллар ютуқли лотереяни ўйнагани учун миллиардер Илон Маск судга чақирилди

Фото: 3D news

Иккиланаётган штатлардаги америкалик сайловчилар орасида 1 млн доллар ютуқли лотерея ўйнаган миллиардер Илон Маскнинг America PAC қўмитаси тўхтатилиши ҳақидаги иш бўйича миллиардернинг ўзи судга чақирилди. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

Филадельфия округи прокуратураси душанба куни тегишли даъво билан чиқди – ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Маскнинг ташаббусини “ноқонуний лотерея” деб ҳисобламоқда, бу Пенсильвания аҳолисини шахсий маълумотлар билан бўлишишга ундаган. Судья суд мажлисида барча томонлар иштирок этиши шартлигини қайд этган.

Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни қўллаб-қувватлаётган Маск сиёсий жиҳатдан муҳим бўлган штатларда рўйхатга олинган сайловчилар сонини кўпайтириш учун 1 миллион доллар ютуқли лотереяни эълон қилган. Ташаббусга кўра, АҚШ Конституциясига биринчи ва иккинчи тузатишларни қўллаб-қувватловчи ҳужжатни имзолаганлар учун 1 миллион доллар ўйналмоқда, бироқ унинг шарти бор – имзо қўйганлар конкрет штатларда рўйхатга олинган сайловчилар бўлиши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.