АҚШда сайёҳлар самолёти қулаб тушди, 5 киши ҳалок бўлди
АҚШда сайёҳлар самолёти шошилинч қўнишга уриниш чоғида ҳалокатга учради. Ҳодиса Виржиния штатида юз берди.
Полиция маълумотларига кўра, самолёт учиш-қўниш йўлагигача етиб боролмаган, дарахтлар орасидан учиб ўтиб, тепалик қиялигига бориб урилган.
Бортда беш киши: тўрт нафар катта одам ва бир нафар ёш бола бўлган. WSLS нашри ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб ёзишича, ҳеч ким омон қолмаган. Ҳалокат жойига маҳаллий фавқулодда хизматлар етиб келган.
Улашиш:
Шарҳлар